Ёшлар ижтимоий фаоллигига авлодлар алмашинувининг таъсири

Mualliflar

  • Шаҳриёр Нуруллоев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси мустақил изланувчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси Muallif

Kalit so‘zlar:

авлодлар алмашинуви, ёшлар, ижтимоий фаоллик, Z авлод, рақамли муҳит

Abstrak

Мазкур мақолада авлодлар алмашинуви жараёнининг ёшлар ижтимоий фаоллигига кўрсатаётган таъсири илмий таҳлил қилинади. Тадқиқот доирасида Н. Хоу ва У. Штраусс томонидан ишлаб чиқилган авлодлар назарияси асосида турли авлод вакилларининг ижтимоий, сиёсий ва фуқаролик фаоллигидаги фарқлар ўрганилди. Шунингдек, ахборот технологиялари, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларнинг айниқса “Z авлод” вакилларининг қарашлари ва ижтимоий иштирокига таъсири таҳлил қилинди. Илмий манбалар, социологик тадқиқотлар ва иккиламчи маълумотлар таҳлили асосида замонавий жамиятда ёшлар ижтимоий фаоллигининг трансформация тенденциялари аниқланди. Тадқиқот натижалари ёшлар сиёсати, давлат бошқаруви ҳамда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда амалий аҳамият касб этади.

Yuklashlar

Yuklab olish maʼlumotlari hali mavjud emas.

Yuklab olishlar

Nashr qilingan

2026-06-30

Qanday keltirish kerak

Нуруллоев, Ш. (2026). Ёшлар ижтимоий фаоллигига авлодлар алмашинувининг таъсири. TerDU Xabarlari, 1(3), 99-104. https://journals.tersu.uz/index.php/1/article/view/138