ТЕРМИЗ РЕНЕССАНСЛАР БЕШИГИ
Kalit so‘zlar:
Термиз, Марказий Осиё, Ренессанс, Темурийлар даври, ислом илмлари, саййидлар, маданий мерос, тарихий географияAbstrak
Мазкур мақолада Термиз шаҳрининг Марказий Осиёнинг муҳим тарихий-маданий ва сиёсий марказларидан бири сифатидаги ўрни ҳамда унинг Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларидаги ҳиссаси таҳлил қилинади. Шаҳарнинг географик жойлашуви, тарихий тараққиёти ва исломий тафаккур ривожидаги аҳамияти ёритилади. Шунингдек, термизлик алломалар фаолияти, саййидлар сулоласи ҳамда Темурийлар даврида Термизнинг тутган ўрни очиб берилиб, унинг минтақа сивилизациясига таъсири асослаб берилади