ЎЗБЕКИСТОН‌ ПЕНСИЯ ИСЛОҲОТЛАРИДА‌ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАНИ ҚЎЛЛАШ‌

Mualliflar

  • Тўлаков Улуғбек иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Termiz davlat universiteti Muallif
  • Зокирова Гавхар мустақил тадқиқотчи Termiz davlat universiteti Muallif

Kalit so‘zlar:

пенсия таъминоти, хорижий тажриба, пенсия жамғармаси, бюджет, пенсия тўловлари, пенсия

Abstrak

Пенсия таъминоти муаммоси Ўзбекистон Республикасида йилдан-йилга тобора долзарб бўлиб бормоқда. Аҳолининг тез қариши ва одамларнинг пенсия таъминоти даражасидан норозилиги давлат учун жиддий таҳдидни келтириб чиқаради. Тадқиқот Ўзбекистон пенсия тизимида инновацион ёндашувлар ва хорижий тажрибани қўллаш имкониятларини ўрганишдан иборат. Қўйилган мақсадга эришиш учун пенсия ислоҳотининг турли жиҳатлари таҳлил қилинди, улар келажакдаги пенсионерлар орасида турли хил баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Таҳлил асосида Ўзбекистон пенсия сиёсатининг, афсуски, кичик инқироз ҳолатида эканлиги ва унинг ечимини топиш зарурлиги келтирилган. Мақолада хорижий мамлакатларнинг пенсия тизимлари кўриб чиқилган ва уларнинг афзалликлари аниқланган. Мамлакат пенсия сиёсатида хорижий тажрибани Ўзбекистон шароитида қўллаш имконияти таклиф қилинган. Ўзбекистон пенсия тизимини модернизация қилиш, хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда, келажакда барқарор ва самарали фаолият юритишини таъминлаш бўйича хулоса ва таклифлар берилган.

Yuklab olishlar

Nashr qilingan

2025-11-03